Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/06/2018 Хотин-қизлар қўмитаси «Бекатда ухласа ўзбек аёли» номли мақола юзасидан изоҳ берди
Хотин-қизлар қўмитаси «Бекатда ухласа ўзбек аёли» номли мақола юзасидан изоҳ берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жорий йилнинг 22 июнь куни интернет тармоқларида чоп этилган «Бекатда ухласа ўзбек аёли» номли мақола юзасидан батафсил изоҳ берди.

Ушбу мақола қаҳрамони Зуҳра Матқуловани топиш ва шахсини аниқлаш, унинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Зуҳра Матқуловани топишда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармаси ходимлари тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатдилар.

Тезкор қидирув жараёнида маълум бўлишича, мақола қаҳрамони Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳудудида бемақсад юрган, ёнида шахсини тасдиқловчи (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ҳужжатлари ҳам бўлмаган.

Шу сабабли, аниқ яшаш ва машғулот турига эга бўлмаган шахслар учун ташкил этилган Реабилитация марказига жойлаштирилган.

Шу кунга қадар Зуҳра Маткулова ушбу марказга 3 маротаба - 2017 йилнинг август ойида, 2017 йилнинг 22 октябрь ва 2018 йилнинг 13 июнь кунларида олиб келинган.

23 июнь куни Наманган вилояти Чуст тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Мамлакат Абдураҳимова Зуҳра Матқуловани доимий яшаш жойига, ўз оиласи бағрига олиб кетиш учун Тошкент шаҳрига етиб келди. Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, Чуст тумани ҳокимлигининг саъи-ҳаракатлари билан Зуҳра Маткулованинг оилавий шароитлари ўрганилиб, уни яхшилаш буйича зарур чоралар кўрилди. Турмуш ўртоғи билан муносабатларини соғломлаштириш, бандлигини таьминлаш ишлари ташкил этилди.

Яқин кунларда Зуҳра Матқулова ҳақида янада тўлиқроқ маълумот берилиши маълум қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг