Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 29/06/2018 Хоразмлик депутатлар вилоят прокуратураси бўлим прокурори хисоботини тинглади
Хоразмлик депутатлар вилоят прокуратураси бўлим прокурори хисоботини тинглади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим прокурори Учқунбой Салаевнинг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилганидек, айни чоғда ҳудудда 4191 та тадбиркорлик субьектлари ва 13 та қўшма корхоналар мавжуд. Улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 56,2 млрд. сўм кредит ажратилган. Натижада эса 608 та янги иш ўрни яратилган. Бевосита прокуратура органларининг амалий ёрдами билан 9 та тадбиркорлик субъектига 1,1 млрд.сўм кредит ажратишда, 31 тасига ер майдонлари ажратишга, 10 тасига коммуникация тармоғига уланишида, 42 тасига эса лицензия ва рухсатнома олишда, 82 тасига бошқа турдаги масалаларда амалий ёрдам кўрсатилган.

Йиғилишда таъкидланганидек, дебитор қарздорлик ўтган ойга нисбатан Гурлан туманида 779,3 млн. сўмга, Шовотда 1,8 млрд. сўмга ва Янгибозорда эса 4,4 млрд сўмга ошган. Коммунал тўловлардан бўлган қарздорликни ундириш ишлари талаб даражасида ташкил этилмагани сабабли ушбу туманларда табиий газдан қарздорлик ҳам анча юқори.

Йиғилиш сўнгида депутатлар томонидан кўриб чиқилган масала юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда Хоразм вилоят прокурори, сектор раҳбарининг амалга оширган ишларини Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида эшитиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Илёс АБДУЛЛАЕВ, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг