Хоразмда божхоначилар 1 млрд сўмлик тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан шубҳа остига олинган шахс тегишли рухсатномасиз (лицензиясиз) тилладан тайёрланган 5,95 грамм оғирликдаги 1 дона узукни ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқарога тегишли савдо шаҳобчаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1кг дан зиёд оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга 1 млрд сўмни ташкил қилувчи 1 kg.dan зиёд оғирликдаги заргарлик буюмлари вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.