“Болалар меҳнатидан фойдаланишнинг номаъқуллигини жамиятнинг барча қатламлари: ҳукумат, ўқитувчилар, мутахассисилар, фермерлар, ота-оналар ва болаларнинг ўзлари эътироф этмоқда. Ўзбекистон уюштурилган болалар меҳнатидан фойдаланишни босқичма-босқич бартараф қилди.” ХМТ Ҳисоботи ХМТ ҳисоботида таъкидланишича Ўзбекистон йиллик кенг кўламли пахта йиғим-терими муҳитига таъсир кўрсатаётган мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини камайтириш учун чора-тадбирлар режаларини тадбиқ этишда давом этмоқда. Ҳисобот 2016 йил сентябрь-октябрь йиғим-терим мавсумида ўз ичига 800 дан зиёд баннер, 44 минг реклама афиша, 100 минг брошюра, телевидене, радио ва матн хабарларни олган мамлакат миқёсидаги коммуникация кампанияси туфайли жамоатчиликнинг таъқиқланган меҳнат амалиётларидан хабардорлиги янада ошганлигига ҳам эътибор қаратади.
“Меҳнат амалиётларини такомиллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва замонавийлаштириш узоқ муддатли жараён ҳисобланади ва биз Ўзбекистонга қишлоқ хўжалагини одамларга сифатли иш ўринлари таклиф қиладиган ёқори даромадли ва муҳим ўсиш манбаига айлантиришда ёрдам беришга содиқлигимизча қоламиз,” деди Лилиа Бурунcиуc, Жаҳон Банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори.
Ўзбекистондаги Жаҳон Банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар меҳнат амалиётларини яхшилаш, механизациялаштиришни кучайтириш ва кам меҳнат талаб қиладиган ва кўпроқ даромад берадиган экин турларини етиштириб қишлоқ хўжалигини диверсификациялаштириш орқали мамлакатга пахта етиштиришдан бошқа соҳаларга ўтиш ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини камайтиришда кўмаклашишга қаратилган.
ХМТ ҳукуматнинг Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдалнишни бартараф қилиш бўйича мажбуриятлари ва чора-тадбирларинининг тадбиқ этилишини мониторинг қилди ва “Жаҳон Банки томонидан қўллаб-қувватланадиган қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларда ҳеч қандай болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмаганлигини” маълум қилди.
ХМТ ҳисоботида таъкидланишича айрим тоифадаги кишилар, хусусан талабалар, таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари ҳамда давлат ташкилотлари ходимлари учун мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари хавфи сақланиб қолмоқда. Мониторинг, хусусан, катталар орасида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини бартараф қилиш учун қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилиши керак деган хулосага келди ва бу каби хавф борлигини Ўзбекистон ҳукумати эътироф этганини таъкидлади. Ҳукумат номақбул меҳнат амалиётлари бўлиши хавфини камайтириш учун тегишли стратегияларга ўзгартиришлар киритиб уларни такомиллаштиришда давом этмоқда.
Уюштирилган болалар меҳнатидан фойдаланиш амалда тугатилган бўлсада, Жаҳон Банки ва ХМТ мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланиш, айниқса 16-17 ёшдаги талабалар ўртасида, ҳолатларини олдини олиш чоратадбирларининг доимий амал қилишини таъминлаш учун ҳушёрлик даражасини оширишни тавсия қилишади.
ХМТ Касаба уюшмалари федерацияси ва Меҳнат вазирлиги томонидан ташкил қилинган давлат миқёсидаги қайта алоқа ва мурожаатлар механизмининг ишлашида ижобий ўзгариш борлигини ҳам таъкидлади. Мазкур механизмлар фуқароларга мамлакатдаги меҳнат амалиётлари борасидаги хавотирларини етказиш имконони берадиган қўнғироқларни қабул қилиш марказларини ўз ичига олади. Бу ижобий ўзгаришлар мулоқот марказларига мурожаат қилган фуқаролар учун апелляция жараёнини ўз ичига олади.
“Ўтган йилдан буён амалга оширилган ислоҳотлар жаҳондаги айрим энг яхши амалиёт тамойилларини механизмларда мужассамлаштирди. Самарадорлик одамларнинг қайта алоқа ва мурожаатлар механизмларидан фойдаланишда ва ўзларининг тегишли роллари борасидаги ишончини янада оширишни талаб қилади”.
Охирги йиғим-терим мавсумидан кейин ХМТ ва Жаҳон Банки Ўзбекистондаги ҳамкорликларини яна икки йилга узайтиришга келишиб олишди.