Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Туризм 12/05/2019 Хивада замонавий “Erkin Palace” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди
Xivada zamonaviy “Erkin Palace” mehmonxonasi foydalanishga topshirildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўҳна Хива шаҳрида замонавий “Erkin Palace” меҳмонхонаси қуриб фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов, Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси Акмал Саидов, академик Қаландар Абдураҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида эътироф этдилар.

Иншоот 70 ўринли бўлиб, 35 хонадан иборат. Темир йўл вокзали ёнида бунёд этилган меҳмонхона ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттириб, жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Меҳмонхонага замонавий иситиш ва совутиш тизимлари ўрнатилган.

Маълумот учун, 2019 йил март ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимининг кескин ортиб бориши ҳудудларда тадбиркорлик субектлари томонидан янги туризм обектларини ташкил этишга туртки бериб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудларда жами 2038 ўринли 40 жойлашув воситаси (меҳмонхона) қурилиб, фойдаланишга топширилди. Хоразмда 2018 йилда 13 та меҳмонхона қурилиб фойдаланишга топширилган бўлиб, жорий йилда мазкур йўналишда маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан 100 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг