Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 30/08/2016 Хивада «Шамс-Хива» меҳмонхонаси очилди
Хивада «Шамс-Хива» меҳмонхонаси очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хивада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Шамс-Хива” меҳмонхонаси очилди. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хоразм вилоятида 2013-2015 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Қарори вилоятда туризмни ривожлантириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Натижада вилоятда 2012-йилга нисбатан сайёҳлик ташкилотлари сони 36 тадан 59 тага, шундан меҳмонҳоналар сони 26 тадан 42 тага, туристик фирма ва турагентликлар сони 10 тадан 17 тага етди. Ўтган йилда вилоятга дунёнинг 80 дан ортиқ давлатидан 41мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрдилвр. Вилоятдаги экспорт ҳажми эса 49 млн.долларни ташкил этгани ҳолда, унинг 31 фоизи туризм соҳасига тўғри келди. Ушбу кўрсаткич 2012-йилда 1,7 фоизни ташкил этган эди.

30 ўринга мўлжалланган замонавий, жаҳон андозалари талаблари асосида қад ростлаган мазкур меҳмонхонада мижозлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилган. Хусусан, шаҳар ва шаҳарлараро сўзлашув, Интернет алоқаси ўрнатилган. Меҳмонхонада 4 та люкс, 12 та ярим люкс хоналар, 30 ўринли ошхона мавжуд бўлиб, улар бугунги кун талаблари асосида замонавий жиҳозлар билан тўлиқ жиҳозланган ва барча шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, меҳмонхонага келадиган туристлар, дам олувчиларнинг автотранспорт воситалари учун автотураржой ташкил этилган.

Яна бир аҳамиятли жиҳат – ишга туширилган “Шамс-Хива” меҳмонхонасида 16 та янги иш ўринлари яратилиб, маҳаллий ёшлар бандлиги таъминланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг