Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 11/07/2016 Хивада “Рақс сеҳри” фестивали бўлиб ўтади
Хивада “Рақс сеҳри” фестивали бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 15−17-июль кунлари Хивада "Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўтказилади.

“Ўзбектуризм” МК Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, мазкур нуфузли санъат анжуманида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан таниқли рақс гуруҳлари ва ансамбллари иштирок этади. Шунингдек, фестивалда қатор хорижий давлатлар, жумладан: АҚШ, Канада, Ҳиндистон, Испания, Германия, Франция ва бошқалардан рақс гуруҳларининг қатнашиши ҳам кутилмоқда.

Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбектуризм” миллий компанияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ташкилотчилик қилишмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, "Рақс сеҳри” халқаро фестивали доирасида маҳорат-мактаблари, ижодий учрашувлар, театрлаштирилган томошалар, қўғирчоқ театрларининг чиқишлари, миллий либослар кўргазмаси, миллий таомлар танлови ва бошқа тадбирларни уюштириш кўзда тутилган. Қолаверса, ташкил этиладиган "Ўзбекистон рақс санъати тарихи» фотокўргазмаси ҳам томошабинларда илиқ таассуотлар қолдириши табиий.

"Рақс сеҳри” халқаро фестивалини ўтказишдан кўзланган мақсад, чет эллик меҳмонларни Ўзбекистоннинг ўзига хос номоддий маданий мероси, маданий-тарихий обидалари ва ёдгорликлари, қадимги урф-одат ва анъаналари билан яқиндан таништириш, бунинг баробарида Хоразм воҳасига ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар доирасини янада кенгайтиришдан иборатдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг