Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2025 Хитойнинг "Mega Energy" компанияси вакиллари маҳаллий кабель саноати корхоналарига ташриф буюрди

Хитойнинг "Mega Energy" компанияси вакиллари маҳаллий кабель саноати корхоналарига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон электротехника саноатида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш доирасида, Хитойнинг "Mega Energy" компанияси техник директори жаноб Веи Хинг бошчилигидаги делегация «Ўзелтехсаноат» уюшмаси масъуллари ҳамроҳлигида «Uzkabel» ва “Artikul Aziya Kabel” корхоналарига ташриф буюрди.

Мазкур ташриф чоғида Хитой компанияси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик энергетика лойиҳаси – Сергели тумани ҳудудида қуввати 150 МВ бўлган BESS (Battery Energy Storage System) тизимини барпо этиш лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, лойиҳа эҳтиёжлари учун DC кабеллар ҳамда 35 кВ кучланишли электр кабелларини етказиб бериш юзасидан аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Ташриф давомида меҳмонлар корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик имкониятлари, маҳсулот турлари ва сифат назорати тизими билан яқиндан танишди.

Маҳаллий корхоналар томонидан халқаро стандартларга жавоб берувчи маҳсулотларнинг мавжудлиги хитойлик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан юқоридаги лойиҳа учун зарур бўлган кабель-сим маҳсулотларини етказиб бериш бўйича амалий ҳамкорлик устида ишлашга келишиб олдилар.

Мазкур ташриф икки томонлама савдо алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим қадамлардан бири бўлиб, юртимиз электротехника саноати салоҳиятининг халқаро майдондаги ишончли ҳамкор сифатида эътироф этилаётганидан далолат беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг