Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Туризм 12/05/2019 Хитойда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди
Xitoyda O'zbekistonning turizm salohiyati targ'ib qilindi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда бир гуруҳ фаол ватандошларимиз ҳамкорлигида жорий йилнинг 10 май куни Пекин технологиялар институтида ўтказилган “Халқаро маданият куни” тадбири доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб этилди. Тадбирда 3000 дан ортиқ маҳаллий аҳоли ва Хитойга ташриф буюрган туристлар иштирок этишди.

Тадбирда миллий куй-қўшиқларимиз ва рақсларимиз намойиш этилди ҳамда миллий таомларимиз тайёрланиб, иштирокчиларга тортиқ этилди. Тадбир давомида иштирокчиларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи тарғибот материаллари тарқатилди ва уларга Ўзбекистон ҳақида қизиқарли маълумотлар етказилди.

“Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати, миллий таомлари, урф-одатлари ва халқимизнинг меҳмондўстлиги ҳақида батафсил маълумот бердик. Қайд этиш лозимки, Хитойликлар орасида Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони кўпайиб бормоқда, бунга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан ҳурсандмиз” – Равшан Турғунов - талаба.

“Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти халқаро рейтингларда сезиларли даражада юқорилади ҳамда жаҳон оммавий ахборот воситаларида мамлакат номининг тез-тез қайд этилиши кузатилмоқда. Хусусан, Хитойнинг “Travel and Leisure” журналида Ўзбекистон - саёҳат учун энг яхши жой этиб қайд этилди, бу хитойликларга ижобий таъсир кўрсатиб, юртимизга ташриф буюришларига катта қизиқиш уйғотмоқда” – Шаҳзод Очилов - талаба.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилмоқда.

Ўз навбатида, Туризмни ривождантириш давлат қўмитаси Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган ватандошларимиз Йўлчибой Каласов, Бобур Неков, Юлия Тен, шаҳзод Очилов, Раҳим Баҳромов, Тимур Хидаяров, Равшан Турғунов, Абдулатиф Юнусов, Дилшод Батиэв ва Одилжон Атабаэвларга миннатдорчилик билдиради.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг