Айни кунларда 20 нафар Давлат хизматчилари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари Хитой давлатида тажриба орттирмоқда
8 кунга мўлжалланган ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ташкил этилди.
"Аҳолининг мунтазам бандлигини таъминлаш ва уни камбағалликдан чиқаришнинг Хитой тажрибаси" мавзусидаги мазкур ўқувлар Хитой Халқ Республикасининг Давлат бошқаруви миллий академиясида ўтказилмоқда.
Малака ошириш курсларида аҳолининг ўта бой ва ўта камбағал тоифаларга бўлиниши, уларнинг даромадлари ўртасидаги катта фарқни қисқартириш, жамиятга барқарорлик бахш этувчи ўрта синфни қўллаб-қувватлашда мазкур давлат эришган муваффақиятлар ўрганилмоқда.
Ўқув давомида иштирокчилар Хитойнинг камбағалликка қарши курашда алоҳида намунага муносиб бўлган маҳаллаларига ҳам ташриф буюришлари ва жойларда амалий машғулотлар бўлиши режалаштирилган.
Малака ошириш дастури қатнашчилари ўзлаштирган билим ва кўникмаларини Ватанимизга қайтгач давлат бошқаруви кадрларини тайёрлашда, бошқарувнинг халқаро тажрибаларидан фойдаланган ҳолда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашда, юртимиз ва халқимиз фаровонлигига самарали ҳисса қўшишларида фойдаланишлари шубҳасиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорлик шартномасига мувофиқ мутлақо бепул ташкил этилган
мазкур дастурдаги барча харажатларни Хитой томони ўз зиммасида олган.