Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Ўзбекистон 22/06/2016 Хитой раҳбари Тошкентга келди
Хитой раҳбари Тошкентга келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 21-июнь куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Тошкент халқаро аэропортида Си Цзиньпинни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.

Қисқа мулоқотдан сўнг Хитой делегацияси Кўксарой мажмуида ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси давлат ташрифининг асосий тадбирлари 22 июнь куни бўлиб ўтади.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифини Бухоро шаҳрини зиёрат қилишдан бошлади. Арк қалъасини бориб кўрди. Сомонийлар мақбарасини зиёрат қилди. Пойи Калон мажмуида бўлди. Масжиди Калон, Минораи Калон ва Мир Араб мадрасасидан иборат бу меъморий ансамбль олий мартабали меҳмонда катта таассурот қолдирди. Си Цзиньпин Бухоро ипак гиламлари кўргазмалар залида қўли гул ҳунармандларимиз тўқиган ноёб буюмларни кўздан кечирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг