Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Туризм 03/05/2019 Хитой ОАВнинг катта делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Xitoy OAVning katta delegatsiyasi O'zbekistonga tashrif buyurdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 30 апрел куни маданий алмашув дастури доирасида Хитойнинг оммавий ахборот воситалари, туроператорлари ва “Пекин шаҳрини маданий ривожлантириш жамияти” аъзоларидан иборат 43 кишилик делегацияси Ўзбекистога ташриф буюрди. Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинди.

Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи уч қадимий шаҳар – Самарқанд, Бухоро ва Хивага саёҳатни кўзда тутади. Хитойлик мемонлар бир ҳафта давомида ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ва анъаналари ҳамда сайёҳлик салоҳияти билан таништирилади. Делегация таркибидан Хитойнинг энг йирик 4 радиостанцияси вакиллари ўрин олган бўлиб, улар реал вақт режимида репортажлар олиб боради.

Дастур Тошкент шаҳридаги фестивал билан якунланади. Бу икки мамлакат ҳаётидаги ажойиб ҳодиса бўлиб, Хитойнинг қадимдан то бугунги кунгача бўлган ўзига хос ноёб маданияти билан танишиш имконини беради. Фестивални ўтказиш вақтига оид маълумотлар яқин кунларда қўмита сайтида берилади.

 Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг