Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 10/04/2019 Хитой “Мозори-шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл лойиҳасига қўшилишга тайёр
Xitoy “Mozori-sharif – Kobul – Peshovar” temir yo'l loyihasiga qo'shilishga tayyor

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 8-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Ден Сисзюн билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги ҳозирги ҳолат ва мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга йўналтирилган афғонлараро тинчлик мулоқотини бошлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Хитой кўп йиллик можарони ҳал этиш борасидаги халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни муҳим аҳамият эга деб ҳисоблайди.

Учрашувда Афғонистон йўналишидаги икки давлат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жумладан Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини шқитиш таълим маркази фаолиятида Хитой томонининг иштирок этиши, турли жабҳаларда бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хитой томони Ўзбекистоннинг энергетика, транспорт, логистика ва таълим соҳаларидаги турли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, ўзининг “Мозори-шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга қўшилишга тайёрлигини билдирди. Шу муносабат билан Ден Сисзюн Ўзбекистон томонидан илгари сурилган, бутун минтақага мўлжалланган, кейинчалик Жанубий Осиё давлатларига чиқиш имкониятини берувчи минтақавий транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳанинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Суҳбатда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган “ШҲТ - Афғонистон” мулоқот гуруҳининг йиғилиш кун тартибига киритилиши режалаштирилаётган масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.  

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг