Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Xiaomi Ўзбекистонда Redmi Note 14 сериясини тақдим этди: Профессионал фотография ва ажойиб қувват
Электрон техника ва ақлли қурилмалар бўйича етакчи ишлаб чиқарувчи Xiaomi Corporation компанияси Redmi Note 14 смартфонларининг халқаро сериясини тақдим этди. Ўзбекистон бозорига чиқарилган ушбу янги модельлар қаторига учта модель киритилган: Redmi Note 14 Pro+ 5G, Redmi Note 14 Pro ва Redmi Note 14. Янги қурилмалар илғор сунъий интелектли камералар, ажойиб чидамлик ва функционалликни бирлаштиради.
Сунъий интелект билан профессионал фотография
Redmi Note 14 камераларининг мақсади флагман даражасидаги расмларни яратишдир.
Redmi Note 14 Pro+ 200 мегапикселлик AI-камерага эга, оптик тасвирни барқарорлаштириш (OIS) технологияси билан жиҳозланган, бу ёмон ёритилган жойларда ҳам тиниқ суратлар олиш имконини беради. 2x ва 4x оптик зум, шунингдек, 30x рақамли зум узоқдаги объектларни тасвирга олиш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Redmi Note 14 Pro ҳам 200 мегапикселлик камерага эга бўлиб, шундай имкониятларни тақдим этади ва фото ҳамда видео олишда юқори сифатни таъминлайди.
Redmi Note 14 108 мегапикселлик AI-камерага эга бўлиб, юқори аниқлик ва табиий рангларни тақдим этади, бу барчага профессионал фотограф бўлиш имконини беради.
Моделларнинг олд камераси сифатли селфи ва видео қўнғироқлар учун оптималлаштирилган. Redmi Note 14 Pro+ ва Redmi Note 14 Pro 32 мегапикселлик олд камерага, Redmi Note 14 эса 20 мегапикселлик олд камерага эга.
Кундалик ҳаёт учун чидам ва ҳимоя
Redmi Note 14 серияси узоқ муддатли фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган, ҳатто қийин шароитларда ҳам.
Redmi Note 14 Pro+ ва Redmi Note 14 Pro юқори чидамликка эга алюминий рамка ва экранни қирилиш ва зарбалардан ҳимоя қиладиган Corning Gorilla Glass Victus® 2 билан жиҳозланган.
Redmi Note 14 ҳам Corning Gorilla Glass 5 билан мустаҳкамланган.
Шунингдек, Redmi Note 14 Pro+ ва Redmi Note 14 Pro IP68 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимоя қилинган, бу фаол турмуш тарзига жуда мос келади. Redmi Note 14 эса IP54 ҳимояга эга бўлиб, сув томчилари ва чангдан ҳимоя қилади.
Кун давомида қувват
Redmi Note 14 сериясининг барча моделлари юқори самарали процессорлар ва қулай батареялар билан жиҳозланган.
Redmi Note 14 Pro+ Snapdragon® 7s Gen 3 процессорига эга ва 5110 мА/соат батареяси билан таъминланган. Бу қурилма 120W HyperCharge тез зарядлашни қўллаб-қувватлайди, бу эса қурилмани бир нечта дақиқада 100% га зарядлаш имконини беради.
Redmi Note 14 Pro ва Redmi Note 14 мос равишда MediaTek Dimensity 7300-Ultra ва Helio G100-Ultra процессорларига эга. Батареялар 5500 мА/соатгача бўлиб, бутун кун давомида ишлашни таъминлайди.
Ақлли зарядлаш функцияси батареянинг узоқ ишлашини таъминлайди, бу эса Ўзбекистондаги фойдаланувчилар учун муҳим, чунки барқарор электр таъминоти баъзан қийинчилик туғдириши мумкин.