Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Париж Олимпиадасида олтин медаль қўлга киритган боксчи Хасанбой Дўсматов 2024 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси деб эълон қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси ва Франциянинг «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов йилнинг энг яхши ёш спортчиси деб топилди.
Миллий спорт мукофоти-2024 тақдирлаш маросими Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шараф музейида ўтказилди.
Тадбир аввалида жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчиларга Президент қарори билан бир марталик пул мукофотлари топширилди.
Бу йил Ўзбекистон спорти ривожига катта ҳисса қўшган ажойиб спортчилар, мураббийлар ва жамоалар турли номинацияларда тақдирландилар:
Йилнинг энг яхши спортчиси — Хасанбой Дўсматов (бокс).
Йилнинг энг яхши ёш спортчиси — Абдуқодир Хусанов (футбол).
Йилнинг энг яхши ёш параспортчиси — Асадбек Тоштемиров (пара таэквондо).
Олимпия ўйинлари дастурига кирмайдиган спорт турларида энг яхши жамоа — Ўзбекистон шахмат терма жамоаси.
Паралимпия дастурига кирмайдиган спорт турларида энг яхши жамоа — Ўзбекистон пара шахмат жамоаси.
Ривожланаётган федерация — Ўзбекистон камондан отиш федерацияси.
Йилнинг энг яхши спорт федерацияси — Таэквондо WT ассоциацияси.
Йилнинг энг яхши паралимпия жамоаси — Ўзбекистон пара енгил атлетика терма жамоаси.
Йилнинг энг яхши жамоаси — Ўзбекистон бокс терма жамоаси.
Параспорт бўйича йилнинг энг яхши мураббийи — Яҳё Якубов.
Йилнинг энг яхши мураббийи — Тўлқин Қиличев.
Мухлислар қалбини забт этган спортчи — Ситора Тўрдибекова (бокс).
Мухлислар қалбини забт этган параспортчи — Рўза Қузиева (пара пауэрлифтинг).
Йилнинг энг яхши параспортчиси — Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика).
Йилнинг энг яхши спортчиси (аёллар) — Диёра Келдиева (дзюдо).
Йилнинг кашфиёти — Разамбек Жамолов (эркин кураш).
Йилнинг энг яхши параспортчиси (эркаклар) — Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика).