Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 27/12/2022 Халқнинг ҳақини ўмарган ўғрилар жазоланди
Халқнинг ҳақини ўмарган ўғрилар жазоланди

ДХХ томонидан қўлга олинган Андижон шаҳар собиқ ҳокими Б.Хайдаров, прокурори Қ.Асқаров, ХТБ мудири А.Миркамилов ва уларнинг 40 га яқин жиноий шериклари судланиб, ҳар бири 10,5 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазоларига ҳукм қилинди.

Ушбу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий Телеграм каналида хабар берилди.

Бироқ, улар томонидан ўмарилган 67 млрд. сўм маблағнинг тергов давомида 16 млрд. сўм қисми пуллар кўринишида ва 10 млрд. сўм қисми кўчмас мулк (“Ташкент сити”даги янги хонадонлар) ҳамда қимматбаҳо буюмлар (хорижий автомашиналар ва тилла тақинчоқлар) кўринишида давлат ҳисобига ундирилгани хабарда ёритилмасдан қолгани турли саволларни келтириб чиқармоқда.

Зеро, давлат мансаби халқнинг хақини ўмариш учун эмас, хизматини қилиш учун берилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг