Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 20/07/2017 Халқимиз биздан аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга оид янги ташаббусларни кутмоқда
Халқимиз биздан аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга оид янги ташаббусларни кутмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида сиёсий партиялар ва депутатлар фаолиятидаги камчиликларни чуқур таҳлил қилди ҳамда аниқ далиллар асосида очиб берди. Амин бўлдикки, бугунги давр эски тартибда ишлаш мутлақо мумкин эмаслигини кўрсатмоқда. Олдимизга қўйилган вазифалар сиёсий партиялардан, айниқса, мамлакатимизда етакчи сиёсий куч бўлган Либерал-демократик партиядан ниҳоятда фаол, фидойилик, жонкуярликни тақозо этади. Афсуски, тадбиркорлар, фермерларни қўллаб-қувватлашда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда партиямиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўзини оқламаётгани кўзга ташланаяпти. Зотан, халқимиз биздан ҳаётимиз фаровонлигини янада юксалтиришга оид янги ташаббусларни кутаётир.

Очиғини айтиш керак, ўтган даврда Президентимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қатор Фармон ҳамда қарорлари ҳаётга татбиқ этилди. Мисол учун, 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ҳамда жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча тури бекор қилинди. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, мамлакат раҳбари томонидан ҳар бир оиланинг тадбиркорликка оид кўникмасини шакллантириш, кам ҳосил берадиган пахта майдонлари ўрнига юқори даромад келтирувчи экспортбоп экинлар экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Албатта, бу халқ фаровонлиги ҳамда Ватанимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга олиб келади. Тадбиркорликни кучайтириш бўйича Президентимиз илгари сураётган таклифларни шу пайтгача ўйлаб кўришимиз керак эди. Бироқ бизда ташаббускорлик етишмади. Эндиликда ҳаётни чуқур билишимиз, барчасини юрагимиздан ўтказишимиз заруратдир. Партиямиз зиммасида жуда улкан масъулият юки бор. Давлатимиз раҳбари маърузасида фаолиятимизга доир айтилган танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқариб, олдимизга узоқ йилларга мўлжалланган аниқ вазифаларни белгилаб олдик.

Содиқжон Турдиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг