Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2019 Халқаро терроризмга қарши курашиш бўйича конференция
Халқаро терроризмга қарши курашиш бўйича конференция

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 26-27-феврал кунлари пойтахтимизда Интерпол - халқаро жиноий полиция ташкилотининг бош котиби ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари учун «ҚАЛҚОН» дастури доирасида конференция бўлиб ўтди.

Конференциянинг бош мақсади Интерпол доирасида халқаро терроризмга қарши курашиш соҳасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўлди. Унда Интерполга аъзо17 тадан ортиқ давлатлардан, жумладан Афғонистон, Арманистон, Озарбайджон, Бангладеш, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Малдив ороллари, Покистон, Тожикистон, Россия, Туркманистон, Туркия, ва Шри-Ланка давлатлари, шунингдек БМТ Хавфсизлик кенгаши, МДҲ Антитеррор маркази, ШҲТнинг маҳаллий антитеррор тизими ва бошқа халқаро ташкилотлардан вакиллар ҳамда Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ходимлари иштирок этди.

Тадбирда хорижий террор-жангарилари ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ахборот алмашинувидаги самарадорликни ошириш, шунингдек кўрилаётган долзарб муаммонинг бошқа омиллари ҳам ўрганилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан сертификатлар тақдим этилди. Ўйлаймизки, ташкил этилаётган бу каби тадбирлар халқаро полиция ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик янада кучайишига ҳамда халқаро терроризм каби хавфга қарши курашиш, унинг профилактикасидаги соҳавийтажриба алмашинуви мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Меҳмонлар тадбир сўнггида мазкур соҳаларда самарали иш олиб боришлари учун уларга яратиб берилган шарт-шароит учун Ўзбекистон томонига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг