Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг 12-16-июль кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўзтакилди.
Шартномалар бўйича экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий ҳажми 2.4 миллион тоннани ташкил этади. Шундан умумий қиймати 718 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи 857 минг тонна маҳсулотларимиз жорий 2016 йил сўнггига қадар экспорт қилиниши кўзда тутилган.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК маълумотларига кўра, экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг 27 фоизини сабзавотлар, 25 фоизини узум, 20 фоизини мевалар, 17,6 фоизини қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар, 8,4 фоизини дуккаклилар, 2 фоизини қовун ташкил қилди.
Ярмаркада 170 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, мева-сабзавотни қайта ишловчи корхоналар, экспортчилар, вазирлик ва тегишли ташкилотлар ўз маҳсулотлари ҳамда хизматлари билан иштирок этдилар.
Иштирокчиларнинг сони 1200 нафарни ташкил этди, 5 кун давомида ярмаркани томоша қилишга келганлар сони эса, 10000 кишидан ошиб кетди.