Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 07/09/2018 Халқаро мақом санъати анжумани очилди
Халқаро мақом санъати анжумани очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шаҳрисабз шаҳрида 6 сентябрь куни Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати абар беради.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ушбу халқаро анжуман давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўзбек миллий мақом санъатини кенг тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида миллий мумтоз санъатимизга ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтириш мақсадида ташкил этилди.

Президентимизнинг 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу фестивалга катта тайёргарлик кўрилди. Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдони ҳудудида мақом санъатига оид турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар намойиши ва сотуви йўлга қўйилди.

Халқаро мақом санъати анжумани бу йил биринчи марта ўтказилмоқда. Президент қарорига мувофиқ, унинг ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг