Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 20/02/2019 Халқаро компаниялар билан истиқболли келишувларга эришилди
Халқаро компаниялар билан истиқболли келишувларга эришилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар ҳокимлигида иқтисодиёт, қурилиш, энергетика, фармацевтика ва бошқа муҳим соҳалар юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда Франция ва кўплаб халқаро компаниялар вакиллари иштирок этди. Йиғилишда иштирокчилар пойтахтда фуқароларнинг турмуш даражасини янада ошириш ва шаҳарнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни тақдим этишди.

Маълумот учун, Франциянинг “BPO” компанияси бугунги кунда “O’zbekiston havo yo’llari” МАК билан истиқболли келишувларни олиб бормоқда. Компания йўловчиларининг аксарияти Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари ҳисобланади.

Йиғилиш якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш борасида келишиб олишди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг