Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Иқтисод 12/05/2023 Халқ рози бўлса – ишда унум ва барака бўлади
Халқ рози бўлса – ишда унум ва барака бўлади

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент вилоятининг Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Бўка туманида давом эттирди. 

Мазкур гуруҳ таркибига Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 26 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Ишчи гуруҳ томонидан аҳоли муаммолари ва ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни «маҳаллабай» ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган «Йўл харита»лар ижросини таҳлил этиш, секторлар томонидан ҳудудда амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни тегишли вазирлик ва идоралар кўмагида ҳал этилишини таъминлаш юзасидан ишлар ташкил этилди. 

Хусусан, ички йўлларнинг жами 59 км қисми таъмирланди. Шундан 8,5 км йўлга шағал ётқизилди, 6,4 км йўл бетонлаштирилди, 41,1 км йўл асфальт қилинди. 

Аҳолига қўшимча 80,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. 264 та газ тақсимлаш пунктлари, 1 763 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди, газ тармоқларига 42 та устунлар ўрнатилиб, 3 км газ қувурлари таъмирланди. 

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 494 та темир бетон таянчлар янгиланди, 4 та трансформатор ўрнатилди, 14,3 км тармоқ тортилди. 

Ичимлик сувини яхшилаш борасида 52,7 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 45 дона қудуқ ва 36 дона гидрант қуриш, таъмирлаш ишлари бажарилди.

Жами 59,3 км узунликда оптик тола алоқа тармоғи тортилди ва 798 нафар хонадон интернет хизматига уланди.

Тижорат банклари томонидан 3 758 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 151,3 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Жумладан, «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида 724 нафар фуқарога 17,3 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 

Жами 973 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 465 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 148 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди, 360 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 100 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 531,0 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди. Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида 63 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш жараёнида.

«Саҳоват ва кўмак» жамғармасидан апрель ойида «Темир дафтар» рўйхатидаги 614 нафар фуқарога ва эҳтиёжманд оилаларга жами 1,5 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 417 нафар фуқарога 738,2 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди, 43 нафар фуқарога уй-жой таъмирида 119 млн. сўмлик кўмак берилди.

«Аёллар дафтари» рўйхатидаги 1 980 нафар хотин-қизларга 2,0 млрд. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 

«Ёшлар дафтари» рўйхатидаги 199 нафар фуқароларга 1,0 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 76 нафар фуқарога 234,8 млн. сўмлик контракт тўлови, 40 нафар фуқарога 225,9 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 40 нафар фуқарога меҳнат қуроллари олишга 231,8 млн. сўмлик ҳамда сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизмат учун 43 нафар фуқарога 387,3 млн. сўмлик кўмак берилди.

Секторлар томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 995 нафар эҳтиёжманд оилаларга 1,1 млрд. сўмлик ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. 

Чирчиқ, Ангрен шаҳарлари ва Бўка туманида аҳоли мурожаатларига асосан Республика ишчи гуруҳи томонидан 182 та муаммо (66 таси қурилиш ва коммунал соҳада, 33 та моддий ёрдамга оид, 32 таси ҳуқуқ-тартибот, 20 таси банк, 20 та пенсия таъминоти, 11 та бандлик) ижобий ҳал этилди. 

Ишчи гуруҳ республикамизнинг бошқа ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттиради.

 

 
 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг