Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/09/2020 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирманчи сессияси иш бошлади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирманчи сессияси иш бошлади

 

Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирманчи сессиясида Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ҳамда каналлар атрофини ободонлаштириш масалалалари муҳокамасидан сўнг, депутатлар эътиборига Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси бошлиғининг Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда маҳаллий бюджетнинг 2020 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш ҳақидаги маълумотлари тақдим этилди.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида "Тошиссиққуввати" давлат унитар корхонаси раҳбари хисобот берар экан, бу йўналишда қишда юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, мавсумга талаб даражасида тайёргарлик кўриш бўйича ишлар қилинаётганлигини айтиб ўтди.

 

Онлайн йиғилишда Тошкент шаҳар Туризм департаменти бошлиғи Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантириш соҳасида қилинган ишларни баён этди. Ютуқлар асносида камчиликлар ҳам бўлганини, пандемия карантини сабаб пойтахтимизга жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57,9%га туристлар ташрифи пасайганини қайд этди.

 

Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармаси фаолияти юзасидан берилган ҳисоботдан сўнг бошқарма бошлиғининг - Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармаси ҳамда унинг туманлардаги бўлимлари биноларини қайта таъмирлаш, уларнинг моддий техник базасини янгилаш бўйича таклифи маъқулланди.

 

Сессия давомида Сергели туманидаги “Зиёкор” маҳалласини номини ўзгартириш бўйича таклиф кўриб чиқилди. Қолаверса, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг сайланган округларидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар муҳокама этилди.

 

Онлайн йиғилиш сўнгида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг марҳум, собиқ депутати Фатҳулла Маъсудовнинг хотираси ёд этилди. Унинг депутатлик фаолияти давомидаги ютуқлари, инсоний фазилатлари хотирланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг