Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 10/10/2016 Woy-wo‘ мобил дастури ишга туширилди
Woy-wo‘ мобил дастури ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мобил қурилма эгаларида янги имконият — Woy-wo‘ мобил дастури пайдо бўлди. Энди мобил қурилма орқали тўловларни амалга ошириш янада қулай бўлди.

Мобил дастур мобил қурилмалар учун махсус мослаштирилган ва бош сайтнинг барча функцияларини ўзида сақлаб қолган. Товар ва хизматлар учун ортиқча куч сарфламасдан тўловни амалга ошириш мумкин.

Харидор учун асосий қулайлик тўловни амалга ошириш вақтининг қисқартирилганлигидир. «Тўлаш» тугмасини босгандан сўнг тўлов муваффақиятли амалга оширилганлиги тасдиқланиши учун ўртача бир неча сония вақт сарфланади.

Фойдаланувчилар Woy-wo‘ мобил иловасини Play Market ва AppStore орқали бепул юклаб олиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг