Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 24/03/2018 “Women Technology and Innovation Week-2018” ҳафталиги бошланди
“Women Technology and Innovation Week-2018” ҳафталиги бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 23 март куни Ўзбекистоннинг кўпгина шаҳарларида мамлакатимизда иккинчи йил кетма-кет ташкил этилаётган ҳамда қизлар учун мўлжалланган “Technovation Uzbekistan” йирик технологик дастури доирасида “Аёлларнинг технологик тадбиркорлик ҳафталиги” бошланди ва 28 мартгача давом этади.

“Women Technology and Innovation Week” тадбирида Кремний водийси ва Марказий Осиёнинг АТ ва технологик тадбиркорлик соҳасидаги етакчи мутахассислар: Калифорниядан “TechWomen ва Technovation” халқаро дастурларнинг ментор ва судьяси Рекха Пай, “Technovation Kazakhstan”нинг минтақавий элчиси ва ташаббускори Диана Цой, Қозоғистондаги бошланғич стартап-лойиҳалар бўйича эксперти Бахтигул Қосимовалар иштирок этишади.

Ҳафталик тадбирларида STEM ва digital-тадбиркорлик соҳаларида карьера қилаётган маҳаллий эксперт аёллар ҳам иштирок этишади. Улар орасида: Биоорганик кимё институти директори ўринбосари, биология фанлари доктори Шаҳло Турдиқулова, PR-эксперт Резида Эрдман, “Beeline Uzbekistan”нинг digital-маркетинг бўйича катта менежери Дилафруз Жийрановалар ҳам бор.

Семинарлар мавзуси технологик стартаплар, ижтимоий тадбиркорлик, менторлар ва карьера танлови соҳасини қамраб олади. Алоҳида бўлим аёлларнинг бизнес ва фан соҳасидаги фаолиятига бағишланган. Бизнес-лойиҳалар, тақдимотга тайёргарлик, “Technovation-2018” қатнашчилари учун индивидуал ва амалий сессиялар бўйича маҳорат мактаблари ўтказилади. Тадбир орасида жамоалар ва менторлар энг илғор хорижий амалиётлар тўғрисида маълумотга эга бўлишади. Тадбир давомида жамоаларнинг Юқори технологиялар марказига саёҳат уюштириши учун бир кун ажратиш режалаштирилган.

Ҳафталикнинг семинарлари ва маҳорат-мактаблари Тошкент (23-25 март, ТАТУ, Юқори технологиялар маркази ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети)да, Урганч (26 март)да ва Хива (27 март)да бўлиб ўтади. Ҳафталикнинг барча тадбирлари “Technovation Uzbekistan-2017/2018” дастурининг иштирокчилари ва менторлари учун мўлжалланган; барча хоҳловчилар учун сессия 2018 йилнинг 25 март куни баҳорги “Startup Mix” конференцияси шаклида ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг