Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2019 Wi-Fi тизими мавжуд “Airbus A320neo” лайнери ҳарид қилинди
Wi-Fi тизими мавжуд “Airbus A320neo” лайнери ҳарид қилинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Airbus A320neo” лайнери Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси авиапарк ривожланиш стратегияси ҳамда авиапаркларни модернизация қилиш дастурига мувофиқ жорий йилнинг биринчи чорагида иккита “Airbus A320neo”, 2019 йилнинг иккинчи ярмида эса яна иккита янги “Boeing 787 Dreamliner” самолётларини сотиб олишни режалаштирган эди.

Бугун МАК парки иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги юқори бўлган биринчи “Airbus A320neo” самолёти билан тўлдирилди.

Ушбу лайнер икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчини ташишга мўлжалланган. Янги самолёт ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи CFM International компаниясининг LEAP-1A двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи фюзеляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларига нисбатан 20 фоизга қулайдир.

Иқтисодий самарадорлиги юқори авиалайнернинг парвоз масофаси 4,5 мингдан 5 минг километргача узайтирилгани “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига бутун Марказий Европа бўйлаб қатновларни амалга ошириш имконини беради.

– Самолёт салонининг замонавий дизайни парвоз давомида йўловчиларга максимал қулайлик яратади, – дейди ”Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ахборот хизмати бошлиғи Феруза Қурбонова. – Қулай ва кенг ўриндиқлар, ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар, алоқа ва Wi-Fi тизими мавжуд. Шунингдек, самолёт саҳнида ҳаво софлигини сақлаш ва тўғри тақсимловчи мукаммаллаштирилган кондиционер тизими парвоздан ўзгача завқ беради. 2017 йилда 2 та Airbus A320neo самолётини етказиб бериш бўйича шартнома МАК ривожланиш стратегияси ҳамда авиапаркларни модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ имзоланган эди. Жорий йил март ойининг охирида иккинчи самолётнинг келтирилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси замонавий самолётлардан иборат авиапаркка эга бўлиб, авиаташувчининг барча қатновлари дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари – “Airbus” ва “Boeing” компанияларининг самолётларида амалга оширилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг