Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 31/05/2016 WBA Президенти: Чагаев – Браун жанги бўлмаган ҳисобланади
WBA Президенти: Чагаев – Браун жанги бўлмаган ҳисобланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасида ўта оғир вазнда WBA чемпионлиги учун ўтган жанг бўлмаган ҳисобланади, деди WBA Президенти Гилберто Мендоса.

Эслатиб ўтамиз, Браун тақиқланган модда қабул қилинганликда айбланиб, олти ойга боксдан четлаштирилди.

Гилберто Мендосанинг сўзларига кўра, WBAнинг допингга қарши қоидаларига кўра, Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасида ўта оғир вазнда WBA чемпионлиги учун ўтган жанг бўлмаган ҳисобланади.

Демак, Чагаевнинг ҳисобида 33 та ғалаба (21 та муддатидан аввал), 2 та мағлубият ва 1 та дуранг бор.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг