Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 26/07/2016 WBA Чагаевни жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум қилди
WBA Чагаевни жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаевни жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум қилди.

WBA Р.Чагаевнинг пуэрто-рикалик Фрес Окендога қарши жанг ўтказишдан бош тортганлиги учун жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум қилди.

Р.Чагаевнинг промоутери Тимур Дугазаевнинг таъкидлашича, ҳозирда Руслан Чагаевнинг соғлиги билан муаммоси бор. Шу сабабли ҳам жанг ўтказа олмасди. WBA эса узоқ вақтдан бери жанг ўтказмаяпти деб унвондан маҳрум қилди”, - қўшимча қилди у.

Аввалроқ, WBA жаҳон чемпиони унвонини Чагаевга австралиялик Лукас Браундан олиб беришганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг