Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Британиянинг саёҳатларга ихтисослашган "Wanderlust" журнали Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши манзиллар рўйхатига киритди.
Ушбу журнал рўйхатига Сингапур, БАА, Қатар, АҚШ, Бразилия, Германия, Япония, Малайзия, Австралия ва бошқа мамлакатлар ва минтақалар киритилди.
Ўзбекистон бир нечта муҳим сабаблар туфайли кўпинча энг яхши сайёҳлик йўналишлари рейтингларида юқори ўринларни эгаллайди. Мамлакат Буюк Ипак йўли билан чамбарчас боғлиқ бўлган бой тарихий меросга эга. Бу ерда Самарқанд, Бухоро ва Хива сингари машҳур қадимий шаҳарлар жойлашган бўлиб, улар ўзига хос меъморчилиги, масжидлари, мадрасалари ва мақбаралари билан сайёҳларни ўзига жалб этади.