Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Ўзбекистон 14/03/2025 Вячеслав Володин Тошкентдаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди

Вячеслав Володин Тошкентдаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда бўлиб турган Россия Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида олий мартабали меҳмон ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирган ҳолда “Матонат мадҳияси” монументи пойига гул қўйди.

Меҳмонларга ёдгорлик мажмуасининг мазмун-моҳияти, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган саркарда аждодларимиз тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

Делегация аъзолари музейнинг бой экспозицияси билан танишдилар. Уларда мажмуанинг ғоявий ва меъморий ечимлари катта таассурот қолдирди.

Делегация аъзоларининг ташрифи давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг