Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 02/03/2019 Волгоград вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси Галина Серебрякова ҳалок бўлди
Волгоград вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси Галина Серебрякова ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, 2019-йилнинг 1-март куни Москва вақти билан соат 8:30 да Волгоград вилоятининг Михаилов туманидаги Р-22 “Каспий” федерал автомобил йўлининг 765-километрида ЙТҲ юз берди, натижада Мицубиши Оутландер автомобили ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси Тошкент вилояти Бука тумани туғилган (1965-йил 17-декабр) Галина Анатолевна Серебрякова ҳам бор.

Бу ҳолат мамлакатимиз Элчихонасининг Консуллик бўлими назорати остига олинган.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг