Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 28/06/2016 Водийлик аёллар – ишбилармонликда тенгсиз
Водийлик аёллар – ишбилармонликда тенгсиз
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити ва қатор шарт-шароитлар натижасида тадбиркор, ишбилармон аёллар сони йил сайин ортиб бормоқда. Буни O’zLiDeP томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик танлови мисолида ҳам кўриш мумкин.

Шу кунларда республикамизнинг барча вилоятларида кўтарингки руҳда ташкил этилаётган мазкур кўрик танловнинг ҳудудий босқичларида янгидан-янги иқтидорлар, ташаббускор, тадбиркор, фермер аёллар кашф этилмоқда.

Андижон вилоятида ўтказилган танловда вилоятдаги энг тажрибали, шу билан бирга эндигина ўз бизнесини йўлга қўйган хотин-қизлар маҳаллий бозор ва экспортга йўналтирилган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари, истиқболли бизнес режалари билан иштирок этишди.

Мадина Абдураимова, ҳунурманд, 1-ўрин соҳибаси:

—Танловда каштачилик наъмуналарим билан иштирок этиб, ғолиб бўлдим ва республика босқичига йўлланма олдим. Айтиш керакки, бугунги танловда том маънода рақобат кучли бўлди. Сабаби, бизнинг вилоятимизда тадбиркор, кичик бизнес, ҳунармандчилик билан шуғулланадиган, ўз ишининг устаси бўлган, уддабурон, ишбилармон хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Бир-биридан бежирим, сифатли, қолаверса, маҳаллий бозорда талаб катта бўлган маҳсулотлар билан иштирок этган опа-сингилларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳам синовдан ўтказилди. Ҳакамлар томонидан юқори баҳоланган ишлар муаллифлари танлов қатнашчилар билан ўзаро тажриба алмашишди.

Шунингдек, танловда фаол иштирок этган бир нечта хотин-қизлар ҳомийлар ва партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фарғона вилоятида ташкил этилган мазкур кўрик танлов ҳам водий ишбилармон аёлларида катта қизиқиш уюғотди.

Танлов Ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш орқали бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфаси яратилганлиги билан катта аҳамият касб этди. Кўрик-танловнинг шаҳар, туман босқичларида муваффақиятли иштирок этган 30 нафар хотин-қизлар вилоят босқичида иштирок этиб, ўз маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этишди.

Ирода Бахриддинова, “Интелект магистр” МЧЖ раҳбари, 1-ўрин соҳибаси:

—Ҳунурмандлар, тадбиркорлар бешиги бўлмиш Фарғонада ўтказилган мазкур танловда ғолиб бўлиш осон кечмади. Ҳам ўқув маркази, ҳам тикув цехимизда йўлга қўйган иш фаолиятимиз ҳакамлар томонидан юқори баҳоланиб, менга вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиш учун республика босқичига йўлланма берилгани катта масъулият демак. Чунки, республикамиз аёллар ҳар соҳада, айниқса, тадбиркорлик, фермерлик, ишлаб чиқаришда янги-янги ғоялари билан иштирок этиб келишяпти. Мен ҳам мана шундай аёллар қаторида мамлкатимиз мустақиллигига туҳфа сифатида танловда тақдим этган бизнес режамдаги ғояларни тезроқ ҳаётга жорий этишни ва янада кўплаб янги иш ўринларини яратишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Кўрик-танловлар доирасида “Энг яхши ёш тадбиркор”, “Энг ёш фермер аёл”, “Энг ёш ҳунарманд аёл” ҳамда “Мурувватли ишбилармон аёл” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Тадбирларда Ватанни, аёлни мадх этувчи куй-қўшиқлар садоси остида тақдирлаш маросимлари ўтказилди ва бу иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

O’zLiDeP Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг