Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 21/09/2024 «Veolia Energy» Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув нархи ошиши бўйича ойдинлик киритди

«Veolia Energy» Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув нархи ошиши бўйича ойдинлик киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 12 сентябрида Халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан аҳоли ва юридик шахслар (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) учун тарифларни 15 фоизга ошириш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

Компания ахборот хизмати маълум қилишича, тарифларнинг ошишига иссиқлик ва иссиқ сув ишлаб чиқариш учун зарур бўлган энергия ресурслари – газ ва электр энергияси нархларининг ошиши таъсир кўрсатди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори — янги тарифни тасдиқлаш ва қўллаш бўйича оралиқ босқич ҳисобланади. Кейинги қадамлар:

1. Кенгашнинг қарори кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар ҳокимига юборилади.

2. Ҳоким қарорининг лойиҳаси танишиш ва жамоатчилик муҳокамаси учун www.regulation.gov.uz порталида эълон қилинади. Муҳокама муддати — 15 кун.

3. Якуний қарорни Тошкент шаҳар ҳокими имзолайди. Тарифлар мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради.

Тарифларнинг кучга кириш санаси «Veolia Energy» компаниясининг расмий ресурсларида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

«Биз тарифларнинг оширилиши катта юклама эканлигини тушунамиз. Аммо Veolia Energy Tashkent компанияси ҳамма каби таннархимизни ташкил этувчи энергия нархига боғлиқлигини инобатга олишингизни сўрайди. Тарифларни ошириш мажбурий қадамлардан бири. Биз иқтисодий воқелик ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш учун имконимиз доирасидаги барча чораларни амалга оширмоқдамиз» дейилади баёнотда.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг