Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 31/03/2019 Вакилимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров фаолиятидаги яна бир муҳим баҳсда ғалабага эришди
Вакилимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров фаолиятидаги яна бир муҳим баҳсда ғалабага эришди

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги ғалабаси IBF камарининг чемпиони билан жанг қилиш имконини берди.

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66.68кг) вазн тоифасида жанг қиладиган вакилимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) фаолиятидаги яна бир муҳим баҳсда ғалабага эришди. IBF камарига энг асосий даъвогар бўлиш учун кечган мазкур баҳс япониялик Кеита Обарага (20-4-1, 18 КО) қарши кечди.

12 раундга мўлжалланган мазкур баҳс АҚШнинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтди. Тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг барчаси бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини тасдиқладилар (115-113, 118-110, 117-111).

Маълум бўлишича, ушбу ғалабадан кейин Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди ва камар соҳиби билан жанг қилиш имкониятига эга бўлди. Мутахассислар фикрича, мазкур жанг мажбурий статусга эга бўлиб, яқин ойлар ичида юртдошимиз ярим ўрта вазннинг IBF камари учун рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, IBF камарининг амалдаги чемпиони АҚШ вакили Эррол Спенс (25-0, 21 КО) саналади. Шунингдек, Қудратилло WBC йўналиши рейтингининг учинчи поғонасида турибди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг