Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 50 минг тонна узум етиштирилган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,7 %га ошган.
Ўзбекистонда етиштирилган узум умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (29,2 %) ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, юқори улуш Наманган (15,1 %), Қашқадарё (12,4 %), Бухоро (12,2 %) ва Самарқанд (8,9 %) вилоятларида қайд этилган.
Узум етиштиришнинг умумий ҳажмидаги улушининг энг паст кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида (0,7 %), Жиззах вилоятида (1,4 %)га тўғри келгани кузатилди.