Валюта курслари 06/01/2025
$1 – 12942.01
UZS – 0.21%
€1 – 13341.92
UZS – 0.38%
₽1 – 117.12
UZS – 1.57%
Қидириш
Иқтисод 03/01/2025 Uzum 2024 йил якунларини сарҳисоб қилди

Uzum 2024 йил якунларини сарҳисоб қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Технологик компания Uzum 2024 йил якунларини сарҳисоб қилди.

Март ойида Uzum Ўзбекистон тарихидаги илк «юникорн»га айланди, унинг бозор баҳоси $1 миллиарддан ошди.

Компания маълумотига кўра, мамлакатнинг ҳар учинчи фуқароси Uzum сервисларидан фойдаланади

Uzum Market орқали 253 та аҳоли пунктига 19 миллиондан ортиқ буюртма етказиб берилди, платформада 12 минг тадбиркор ўз маҳсулотларини сотмоқда.

Компания Марказий Осиёдаги энг йирик, 112 минг квадрат метр майдонга эга янги омбор очди.

Uzum Tezkor тез етказиб бериш хизмати 17 та шаҳарда ишлайди, фойдаланувчилар сони йил давомида тўрт баробарга кўпайди.

Uzum Bank томонидан 700 мингдан ортиқ карталар чиқарилди, микроқарзлар сони эса 1 миллиондан ошди.

Uzum Nasiya хизматининг фаол фойдаланувчилари сони уч баробарга ошди.

Uzum Market орқали амалга оширилган буюртмаларнинг 58% насия асосида расмийлаштирилади, Uzum Tezkor буюртмаларининг 30% эса компаниянинг финтех хизматлари орқали тўланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг