Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Молия 20/06/2016 “UzСard” терминаллари орқали “UnionPay” карталари қабул қилинади
“UzСard” терминаллари орқали “UnionPay” карталари қабул қилинади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 20-июнь куни Ўзбекистонда Банклараро Тўлов Тизими – “UzСard” терминаллари орқали “UnionPay” карталарини қабул қилиш лойиҳасини ишга туширди.

Мазкур лойиҳа савдо-сервис корхоналаридаги “UzСard”нинг 190 мингдан ортиқ терминаллари орқали “UnionPay” карталарини қабул қилиш имкониятини яратади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг миллий тўлов тизими “UzСard” барча тижорат банкларининг тўлов тизимларини бирлаштиради, карталарнинг ўзаро хизматлари таъминланади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги тижорат банклари томонидан 17 млн. дан ортиқ пластик карталар чиқарилган бўлиб, уларнинг 9,5 млн. донаси онлайн тизимида фаолият кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг