Ўзбекистон Олимпия ҳаракати ва 2016-йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига ўзбек спортчиларининг тайёргарлиги ва мусобақалардаги иштирокларини кенг ёритиш ва оммага маълумот бериш мақсадида, “Uzmobile” келишув доирасида қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик ишларини амалга оширади.
XXXI ёзги Олимпия ўйинларида бизнинг спортчиларимиз қуйидаги спорт турлари бўйича Ватанимиз шаънини ҳимоя қилишади: академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквандо (WТФ), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураш каби спорт турлари.
Эътиборлиси шуки, мазкур XXXI ёзги Олимпия ўйинлари мамалакатимиз энг Улуғ айёми – Ватанимиз мустақиллигининг 25-йиллиги арафасида ўтказилмоқда. Ишонамиз, бизнинг спортчилар юксак ғалабаларга эришиб, Ўзбекистон байроғини халқаро миқёсда ғурур билан юқори марраларга кўтариб, республикамизнинг Энг буюк, энг азиз байрамига муносиб туҳфалар билан қайтишади!