Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 22/07/2016 “Uzmobile” Мега Планет СКМда “Lamp Site” технологияларини ўрнатди
“Uzmobile” Мега Планет СКМда “Lamp Site” технологияларини ўрнатди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Миллий мобил алоқа оператори – “Uzmobile” катта биноларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган режасини амалга оширишда давом этмоқда. Тармоқ қопламини яхшилашда оператор бугунги кунда Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган замонавий технологияларидан фойдаланилади. Аввалроқ эътироф этилганидек, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, оператор томонидан катта майдонга эга бўлган (сотув марказлари, кўргазма марказлари, бизнес марказлари, офис бинолари ва ҳ.к.) биноларда радиоузатишни қисмли тақсимловчи база станциялари ускуналари (Lamp Site) ўрнатилмоқда.

Катта биноларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган режани амалга оширишда, “Lamp Site” база станциялари ускуналарини Мега Планет Сотув-кўнгилочар мажмуа (СКМ)да ўрнатилиш яна бир дадил қадам бўлди. Мажмуа ташриф буюрувчилари учун энг улуғ, энг азиз байрамимиз бўлмиш – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни арафасида асл совға бўлди. Агар олдинлари мазкур Сотув-кўнгилочар мажмуа ташриф буюрувчиларида алоқа сифатини пасайиши ҳоллари муаммолари бўлган бўлса, ҳозирда мобил алоқа сифати тармоқ абонентларини қувонтиради!

Оператор абонентларига максимал қулайликлар яратиш мақсадида мазкур ечимни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жойларда, омма йиғиладиган жойларда жорий этишни режалаштирган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг