Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 10/02/2025 UZEXда тузилган битимлар умумий ҳажми 11,8% га ошди

UZEXда тузилган битимлар умумий ҳажми 11,8% га ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида (UZEX) тузилган битимлар умумий ҳажми 2023 йилга нисбатан 11,8% га ошди.

Жумладан, биржа савдолари ҳажми 14,8% га ўсган бўлса, электрон давлат харидлари кўрсаткичлари 5,3% га кўпайди.

Автомобил рақамлари онлайн-аукционлари ҳажми икки баробарга ошди, мобил рақамлар савдоси эса 43,6% га ўсди.

Xarid.uzex.uz платформасида ўтказилган электрон давлат харидлари орқали бюджет ва корпоратив маблағлардан 7,9 трлн сўм тежалди.

Онлайн-аукционлар учун avtoraqam.uzex.uz платформасида фаоллик сезиларли даражада ошди. 195 мингдан ортиқ автомобил рақамлари сотилди, уларнинг 97% ни жисмоний шахслар харид қилган бўлса, 3% юридик шахсларга тўғри келди. Энг арзон рақам 1,7 млн сўмга сотилган бўлса, энг қиммат рақам 965,3 млн сўмни ташкил қилди.

2024 йилда биржа орқали 64,3 мингдан ортиқ “яшил сертификат” сотилди, умумий қиймати 875,9 млн сўм бўлди. Бир сертификатнинг ўртача нархи 13,6 минг сўмни ташкил қилди.

Биржа савдоларида фермер хўжаликлари фаол иштирок этди. Улардан қарийб 30 минг фермер хўжалиги биржа тизими орқали биринчи марта 2,5 млн тонна пахта-хом ашёни фьючерс ва спот шартномалари асосида сотди.

Бундан ташқари, биржа воситасида 2024 йил ҳосилидан 1,2 млн тонна ғалла савдога чиқарилди. Ушбу ғалла аввал вақтинчалик омборларда сақланган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг