Барчамизга маълум, ўтган ҳафта Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи амалга оширилди.
Ушбу юқори даражадаги ташрифни шу йил охиридаги муҳим сиёсий воқеалардан бири деб айтсак муболаға бўлмайди.
Ташриф доирасида имзоланган салмоқли хужжатлар тўплами, алоҳида эътиборга лойиқ Иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги шартнома, икки томонлама муносабатларни янги поғонога олиб чиқишга туртки берди.
Ушбу келшувларни эксперт-таҳлил доиралари ҳам тарихий деб эътироф этишмоқда.
Бугун Марказий Осиё халқаро институтида айнан ташриф якунларига бағишланган Ўзбекистон ва Қозоғистон: стратегик шериклик ва иттифоқнинг ривожланиш истиқболлари номли конференция бўлиб ўтди.
Бу тадбир қозоғистонлик ҳамкорларимиз, айнан Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари, икки давлат етакчи таҳлил марказлари экспертлари, ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Юқори даражадаги ташриф давомида, икки мамлакат етакчилари томонидан белгилаб берилган ҳамкорликни устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш йўллари бугунги тадбиримизда муҳокама қилинди.
Жумладан, узбек-қозоқ муносабатларининг сиёсий ҳамкорлиги билан бир қаторда, иқтисодий, траспорт ва энергетика соҳаларига бағишланган масалалар кўриб чиқилди.
Айниқса, ҳозирги даврда долзарб бўлиб бораётган атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таҳлилчилар орасида бўлиб ўтган муҳокама давомида бу йўналишда амалга ошириш керак бўлган режалар бўйича таклифлар киритилгани бежиз эмас. Чунки, сув ресурслари ва экология масалалари ҳам Қозоғистон ва Ўзбекистан Давлат раҳбарларининг диққат марказида бўлди.
Айнан, юқори даражадаги музокаралар давомида, Президентлар яна бир бор трансчегаравий сув ресурсларидан ҳурмат ва ишонч руҳида биргаликда фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш ҳамда Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканлигини тасдиқладилар.
Бу борада, таъкидлаш лозим, ушбу йўналишда охирги йилларда икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик анча фаоллашди ва амалий натижаларга эришилмоқда.
Айниқса, икки малакатнинг тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида доимий мулоқот ўрнатилган.
Шунинг натижасида, сув танқислиги муамолларини бартараф этиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича тажриба алмашиш, ҳамда Орол денгизининг қуриган тубида кўкаламзорлаштири ишларини жаддалаштириш йўлга қўйилмоқда.
Умуман олганда, тан олиш керак, бугун Ўзбекистон
ва Қозоғистон, бир қатор долзарб масалалар бўйича намунавий ҳамкорликни намойиш қилмоқда. Бу эса ўз ўрнида минтақавий даражадаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.