Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 12/10/2024 Узбекистон ва Жаҳон банки: янги ижтимоий ҳимоя лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди

Узбекистон ва Жаҳон банки: янги ижтимоий ҳимоя лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов Жаҳон банкининг Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича мутахассиси Иван Шульга бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди. 

Унда Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичлари, унинг доирасида қилинаётган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан суҳбатлашилди.

Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа касбга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда бандликни таъминлашга қаратилган бўлиб, унга 2019 йилда старт берилган. 

Якунда томонлар биргаликда янги лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдириб,
ҳамкорликни янги босқичда изчил давом эттиришга келишиб олди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг