“Uzbekistan Outsourcing Session” доирасида Япония компаниялари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Япониянинг Осака шаҳрида “Uzbekistan Outsourcing Session” доирасида машҳур япон анимацион студияси – Гаинах Кёто асосчиларидан бири, анимация соҳаси мутахассиси Takeda Yasuxiro ҳамда Kyoto Computer Gakuin компанияси президенти Ёочи Терашита ва Гаинах компанияси президенти Такеда Ёсухиро билан учрашув бўлиб ўтди.
35 йилдан ортиқ вақт мобайнида ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган Такеда Япония анимация саноатининг ривожланишига катта ҳисса қўшган ва кўплаб малакали мутахассисларни етиштирган.
Суҳбат давомида Такеда ушбу ҳафтада Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “Game Fest” кўргазмасида иштирок этишини таъкидлади. У бу тадбир доирасида ўйин ва анимация саноатини ривожлантиришга бағишланган машғулотлар ва муҳокамаларда қатнашиши режалаштирилганини билдирди.
Шунингдек, Kyoto Computer Gakuin компанияси президенти Yoochi Terashita ва Gainaх компанияси президенти Такеда Ёсухиро билан учрашувда IТ соҳасида таълимни кучайтириш, креатив индустрияни ривожлантириш, ҳамкорликни япон тили ва IТ курсларини ташкил қилиш, ҳамда биргаликда япон компанияларни Ўзбекистонга таклиф қилган ҳолда Япония IТ аутсорсинг хизматларини кўрсатиш ва IТ Parkнинг резидентликка жалб қилишга келишиб олинди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасида анимация ҳамда рақамли ижодкорлик соҳаларида кадрлар тайёрлаш, билим ва тажриба алмашишни ўз ичига олган ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдилар.