Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — UzAuto Motors компаниясига вақтинча бош директор тайинланди.
Одилжон Бастамқулов UzAuto Motors компаниясининг вақтинча бош директори лавозимига тайинланди.
Бунгача Бастамқулов автомобиль ойналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Автоойна" компаниясига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain компанияларининг аввалги бош директори Бу Андерсон 2024 йил 27 декабрь куни ўз лавозимини тарк этди. У ушбу лавозимда 3 йил 4 ой давомида фаолият юритган эди.