Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари хариди учун savdo.uzavtosanoat.uz платформаси ва UzAvtoSavdo мобил иловасида онлайн контрактация жараёни якунланди.
Компания маълумотларига кўра, жами 50 017 та шартнома тузилган бўлиб, шундан 49 858 таси One ID тизимида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга, 159 таси эса юридик шахслар улушига тўғри келади.
Жами 9 255 дона Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва 40 762 дона Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобили реализация қилинди.
Контрактация жараёни давомида компания Cаll-маркази орқали 1 082 мижоз мурожаати қабул қилиниб, кўриб чиқилди.
UzAuto Motors фуқаролардан фирибгарлардан эҳтиёт бўлишларини, жумладан, эълонлар жойлашган сайтлар (доскалар) ва бошқа ташқи сервислар орқали “шартнома сотиб олиш” бўйича шубҳали таклифларга рози бўлмасликларини қатъий сўрайди.
Шунингдек, UzAutoSavdo платформасида харидор ёки дилер мижознинг маълумотларини ўзгартириш имкониятига эга эмаслигини таъкидлашни зарур деб ҳисоблайди.