Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/05/2016 «Uz-Prista Recycling» Ўзбекистон-Болгария ҚК ишга туширилди
«Uz-Prista Recycling» Ўзбекистон-Болгария ҚК ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда ишланган техник мойларни қайта ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Uz-Prista Recycling» Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонаси ишга туширилди.

Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов «Ангрен» Махсус индустриал зонада база мойларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Uz-Prista Recycling» Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонасини онлайн режимида ишга туширишди.

Корхона ҳар йили 43 минг тонна ишлатилган техник мойларни қайта ишлайди ва 30 минг тоннагача база мойларини ишлаб чиқаради.

Лойиҳа доирасидаги умумий инвестициялар ҳажми 30 млн. АҚШ долларини ташкил этди. ҚК маҳсулотларининг 40 фоизи экспортга чиқарилади. Жумладан Россия ва Украинага.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг