Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 10/06/2016 UZ ҳудудидаги доменлар сони 28 мингдан ортиб кетди
UZ ҳудудидаги доменлар сони 28 мингдан ортиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 9-июнь куни UZ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган доменлар сони 28 мингдан ортиб кетди.

Қайд этиб ўтамиз, UZ ҳудудидаги доменлар сони 2016-йилнинг 8-апрель куни 27 мингдан ортиб кетган эди. Ўз навбатида 2016-йилнинг 11-февраль куни 26 мингдан ва 2015-йилнинг декабрь ойида 25 мингдан ортган эди.

Энг кўп доменларни Arsenal-D (12,34 минг), BILLUR COM (4,72 минг) ва Tomas (4,04 минг) компаниялари рўйхатдан ўтказишган. Бунда 54 фоиз доменлар юридик шахслар томонилан ва 46 фоизи жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган.

UZ домени биринчи бор 1995-йилнинг 29-апрель куни рўйхатдан ўтказилганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг