Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 25/05/2016 Устюрт ГКМ фойдаланишга топширилди
Устюрт ГКМ фойдаланишга топширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Устюрт газ кимё саноати 2016-йилнинг 21-май куни фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Корея Республикаси Бош вазири Хван Ге Ан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирок этишди.

Устюрт газ кимё саноати таркибига газни тақсимлаш, этилен, полиэтилен, полипропилен ишлаб чиқариш, қувват ресурслари билан таъминлаш билан шуғулланадиган бешта завод ҳамда замонавий инфратузилма объектлари киради.

Мазкур лойиҳа Кореянинг Kogas, Lotte ва STX Energy компаниялари иштирокида амалга оширилди. Лойиҳанинг бош буюртмачилари сифатида Кореянинг Samsung Engineering, GS Engineering ва Hyundai Engineering компаниялари ташаббус кўрсатишди. Устюрт газ кимё саноатининг қурилиши 2012-йилда бошланган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг