Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 16/09/2016 USAID қишлоқ хўжалигида янги лойиҳани бошламоқда
USAID қишлоқ хўжалигида янги лойиҳани бошламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 15-сентябридан бошлаб АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) қишлоқ хўжалигида умумий қиймати 14 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган 5 йил муддатга мўлжалланган янги лойиҳани бошлади.

Мазкур лойиҳанинг очилиш маросими Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтди.

Янги лойиҳа мева, қовун, сабзавот, узумларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишгача бўлган жараённи яхшилашга, янги ишчи ўринларини яратишга, даромадлар миқдорини оширишга, шунингдек, ҳосилнинг унумдорлиги ва сифатини оширишга йўналтирилган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг 12 та вилоятидаги 33 та туманларни қамраб олади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини оширишга, ҳосилни сақлаш ва қайта ишлаш шароитларини яхшилашга, мамлакат бўйлаб ва ундан ташқарида алоқалар яратиш ҳамда таълим муассасалари ва хусусий тармоқ ўртасида алоқаларни яратишга йўналтирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг