Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 14/01/2022 USAID Ўзбекистонда ҳусусий ҳунарманд аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали қишлоқ аёлларининг имкониятларини кенгайтиради
USAID Ўзбекистонда ҳусусий ҳунарманд аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали қишлоқ аёлларининг имкониятларини кенгайтиради

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўзининг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси доирасида “Хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш жамғармаси” ни тузиб, ҳунармандчилик корхоналари ва якка тартибдаги ҳунарманд аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликда сармоя киритишни назарда тутувчи бизнес ғоялар танловини эълон қилади. Жамғарма доирасида ажратиладиган маблағлар корхоналар ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўшимча қиймат қўшиш, янги бозорларга чиқиш, янги иш ўринлари яратиш, савдо ҳажми ва даромадни ошириш каби мақсадларга сарфланади.

Иқтисодий қийинчиликлар аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари, айниқса, қишлоқ аёлларига кучлироқ таъсир қилади. Ўзбекистонда қишлоқ аёлларининг аксарияти одатда деҳқон хўжаликларида мавсумий меҳнат билан машғул бўлишади ёки малака талаб қилинмайдиган қўл меҳнати билан боғлиқ ишларни бажаради. Билим ва молиявий ресурслар етишмаслиги қишлоқ аёлларининг фермерлик ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш борасидаги салоҳиятини чеклаш билан бирга, уларнинг ўз оиласи ва ҳамжамиятининг иқтисодий фаровонлигига ҳисса қўшиш борасидаги имкониятларига ҳам раҳна солади. USAID 2021 йилда ўзининг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси орқали мазкур муаммони ҳал қилиш ҳамда ўзбекистонлик аёлларни иш топиш ва ўзининг янги корхоналарини ишга туширишда қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди.

Мазкур маблағларни самарали тақсимлаш мақсадида тузилган “Хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш жамғармаси” янги технологияларни жорий этишни молиялаштиришда иштирок этиб, якка тартибдаги

ҳунарманд аёлларга 5 миллиондан 50 миллион сўмгача, рўйхатдан ўтган ҳунармандчилик корхоналарига эса 50 миллиондан 200 миллион сўмгача бўлган миқдорда маблағ ажратади.

USAID хотин-қизлар ва ёшларни бошқарув, техник ёки бошқа турдаги раҳбарлик лавозимларига ишга қабул қилишни истаган корхоналар фаолиятини молиялаштиришга айниқса катта қизиқиш билдиради. Бу каби корхоналарни қўллаб-қувватлаш - Ўзбекистонда аёллар жамиятнинг иқтисодий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига ёрдам беради.

Танловга аризалар 2022 йилнинг 15 февралига қадар қабул қилинади. Танлов шартлари ва ариза иловасини бу ердан юклаб олиш мумкин.

Ушбу ташаббус USAIDнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган беш йиллик Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа танланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун бутун қиймат занжири бўйлаб қўшимча қиймат яратиш имконини берувчи янги технологиялар ва замонавий бошқарув амалиётларини жорий этиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида хусусий сектор ривжоланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Мазкур тадбирлар Ўзбекистонда қўшимча қиймат қўшилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, соҳага хотин-қизлар ва ёшларни жалб этиш, таълим муассасалари ва хусусий сектор ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигида мақбул сиёсат юритишни қўллаб-қуватлашга қаратилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг